Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттиради

АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттиради

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Эроннинг ядровий дастури бўйича узоқ муддатли келишувга эришиш мақсадида дипломатик музокараларни давом эттиришини маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ маъмурияти бу масалани ҳарбий эмас, балки дипломатик йўл билан ҳал этишни устувор деб ҳисоблайди.

Вэнс шунингдек, Вашингтоннинг ушбу позицияси айрим иттифоқчилар, жумладан Исроилнинг қарашлари билан тўлиқ мос келмаслиги мумкинлигини қайд этди, аммо АҚШ ўз стратегиясини ўзгартирмаслигини билдирди.

Бу баёнот АҚШ ва Исроил ўртасида Эронга нисбатан ёндашувлар бўйича фарқлар ҳақидаги хабарлар фонида янгради.

Киритилди: Бугун 08:01. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!