Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Эрон хавфсизлик расмийларини санкциялари рўйхатига киритди

АҚШ Эрон хавфсизлик расмийларини санкциялари рўйхатига киритди

АҚШ Молия вазирлиги Эрондаги баъзи юқори даражадаги хавфсизлик амалдорлари ҳамда Эрон полицияси ўринбосарини Эрондаги намойишларда зўравонлик ва таъқиблар учун санкциялар рўйхатига киритди.

Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш идораси томонидан берилган ёзма баёнотда, Эрон вице-полиция хизматининг “аёлларга нисбатан таъқиб ва зўравонлик ва тинч намойишчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш” учун санкция рўйхатига киритилгани қайд этилди.

“Вице-полиция ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими учун жавобгардир”, — дейилади хабарда.

Шу сабабларга кўра санкциялар рўйхатига Разведка ва хавфсизлик вазирлиги, қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги, Басиж қаршилик кучлари, шунингдек, Эрон вице-полицияси раҳбарлари киритилган.

Маълум қилинишича, полиция бошлиғи ўринбосари Қосим Ризай, қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Куймарс Ҳайдари, полиция бошлиғи Кармаҳала Манучеҳр Амануллоҳий, полиция ўринбосари Қашма Гачи, разведка ва хавфсизлик вазири Исмоил Катиб санкциялар рўйхатига киритилган.

Ушбу санкцияларнинг бир қисми сифатида АҚШ фуқароларига бу одамлар билан тижорий алоқалар ўрнатиш тақиқланади ва уларнинг активлари музлатилади.

Киритилди: 00:03 26.09.2022. Ўқилди: 2207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!