Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эрон ракеталарининг фақат учдан бир қисмини йўқ қилганига ишончи комил

АҚШ Эрон ракеталарининг фақат учдан бир қисмини йўқ қилганига ишончи комил

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қўшма Штатлар Эроннинг барча ракеталаридан фақат учдан бир қисми йўқ қилинганини, яна тахминан учдан бир қисми шикастланганини ёки ер ости туннеллари ва бункерлари остида қолганини ишонч билан таъкидламоқда.

Бу ҳақда агентликга АҚШ разведкаси маълумотлари билан таниш бўлган манбалар маълум қилди.

Манбалардан бирининг қайд этишича, разведка дронлар бўйича ҳам шунга ўхшаш маълумотларни қўлга киритган, Эроннинг барча дронларидан тахминан учдан бир қисми йўқ қилинганини муайян ишонч билан айтмоқда.

Исроил ҳарбийларининг ҳисоб-китобларига кўра, урушгача Эроннинг Исроил ҳудудига етиб боришга қодир 2500 та баллистик ракетаси бўлган. Қўшма Штатлар бу борада ўз маълумотларини очиқламаган.

Киритилди: Бугун 14:58. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!