Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эрон билан урушда MQ-9 Reaper дронларининг қарийб 25 фоизидан айрилди

АҚШ Эрон билан урушда MQ-9 Reaper дронларининг қарийб 25 фоизидан айрилди

The Washington Post Америка расмийларига таяниб хабар беришича, АҚШ қўшинлари Эрон билан можаро давомида MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратларининг қарийб тўртдан бир қисмини йўқотган.

"Эрон билан уруш давомида АҚШ қуролли кучлари камида 45 та MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратини йўқотди", — дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, бу АҚШ ихтиёридаги MQ-9 Reaper дронларининг тахминан 25 фоизига тенг. Ҳар бир шундай аппаратнинг қиймати қарийб 50 миллион долларга етиши мумкин.

"Дронлар секин учади ва кўпинча паст баландликда ҳаракатланади. Бу эса уларни Эрон ҳарбийлари ҳамда Яман ва Ироқдаги минтақавий иттифоқчилари учун нисбатан осон нишонга айлантиради", — дейилади мақолада.

Киритилди: 23:41 13.08.2026. Ўқилди: 77 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!