Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эрон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқчи

АҚШ Эрон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқчи

Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Оқ уйда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида маълум қилди

"12 апрел куни жуда муҳим учрашув бўлиб ўтади. Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди. Агар музокаралар муваффақиятсиз тугаса, бу улар учун жуда ёмон кун бўлади, деб ўйлайман", — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Аввалроқ Трамп агар Теҳрон ядро дастури бўйича келишувдан воз кечса, “мисли кўрилмаган” бомбардимонларни бошлашини ваъда қилганди.

Россия АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиш таклифини илгари сурган. Бироқ таҳлилчилар Вашингтонга бу борада эҳтиёткор бўлишни тавсия қилмоқда, чунки Москва ва Теҳроннинг умумий манфаатлари борлиги ҳамда бу Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги мавқеига путур етказиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Россия ва Эрон январ ойида ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги янги шартномани имзолаган эди, бироқ ундаги ноаниқ иборалар томонлар уруш юз берган тақдирда бир-бирини ҳимоя қилишга тайёр эмаслигини кўрсатади.

Киритилди: 11:36 08.04.2025. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!