Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта йўлга қўйиш учун Австрия ва Греция билан дипломатик алоқаларни фаоллаштирди

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта йўлга қўйиш учун Австрия ва Греция билан дипломатик алоқаларни фаоллаштирди


Associated Press'нинг хабар беришича, АҚШ давлат котиби Марко Рубио 11 август куни Австрия ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райсингер билан Вашингтонда учрашган. Эртаси куни эса Греция ташқи ишлар вазири Ёргос Герапетритис билан телефон орқали гаплашган. Кўп ўтмай, Австрия ва Греция ташқи ишлар вазирлари Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан ҳам мулоқот қилган.

АҚШ Давлат департаменти Рубио улардан Вашингтон номидан Теҳронга бирор хабар етказишни сўрамаганини билдирган. Бироқ учрашув ва суҳбатларда Эрон масаласи муҳокама қилинганини тасдиқлаган.

Associated Press суҳбатлашган европалик дипломатга кўра, ушбу дипломатик алоқаларнинг кетма-кетлиги тасодифий эмас.

"Австрия Эрон билан навбатдаги музокараларни Венада ўтказишни таклиф қилган. Халқаро атом энергияси агентлигининг бош қароргоҳи ҳам шу шаҳарда жойлашган. 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича якуний музокаралар ҳам Венада ўтказилган эди. Греция эса Ҳўрмуз бўғози ва Қизил денгиздаги кема қатновидан бевосита манфаатдор. Герапетритис Ароқчи билан суҳбатда денгиз йўлларининг очиқлиги ва кемаларнинг эркин ҳаракатланиши муҳимлигини таъкидлаган", дейилади таҳлилий мақолада.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги мулоқотда Уммон, Қатар, Туркия ва Покистон ҳам иштирок этмоқда. Бироқ музокаралар ҳозирча аниқ натижа бергани йўқ.

Киритилди: 20:35 15.08.2026. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!