АҚШ Энергетика вазирлиги 2023-йилда Брент нефти нархи бўйича ўз прогнозини қарийб 4 фоизга оширди – аввалги прогноздаги 79,34 доллардан бир баррел учун 82,62 долларгача, дея хабар беради вазирликнинг Энергетика ахбороти бошқармаси ҳисоботида.
Агентлик, шунингдек, Саудия Арабистонининг нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда кунига 1 миллион баррелга қисқартириши ва талаб ортиб бораётгани йил охиригача нефт нархини оширишда давом этишини кутмоқда. Ҳисоботда қайд этилганидек, ноябр ва декабр ойларида Брент нархи бир баррел учун 88 долларгача кўтарилади, 2024 йилда эса котировкалар бир баррел учун ўртача 86 долларни ташкил қилади.
WTI маркали нефт нархи 2023 йилда бир баррел учун 77,79 доллар, 2024 йилда эса 81,48 доллар бўлиши кутилмоқда.