Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ энергетика вазири Яқин Шарқдаги можаро қачон тугаши мумкинлигини айтди

АҚШ энергетика вазири Яқин Шарқдаги можаро қачон тугаши мумкинлигини айтди

АҚШ энергетика вазири Крис Райт Яқин Шарқдаги можаро бир неча ҳафта ичида тугаши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у 15 март куни ABC телеканалига берган интервьюсида айтди.

«Мен бу можаро бир неча ҳафта ичида, эҳтимол ундан ҳам тезроқ тугашига ишонаман», — деди вазир.

Райтнинг таъкидлашича, можаро якунлангач углеводородлар таъминоти ҳажми ошиши кутилмоқда. Бу эса жаҳон бозорида энергия ресурслари нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи аввалроқ Теҳрон мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳеч қачон сулҳ талаб қилмаган ва ҳатто музокара ўтказишни ҳам сўрамаган.

Киритилди: 22:14 15.03.2026. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!