Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Хакаби бу ҳақда Исроил ички ишлар вазири Моше Арбелга расмий мактуб йўллаган. Унда АҚШ Исроил томонидан виза бериш жараёнида сунъий тўсиқлар яратилаётганидан хавотир билдирган.

«Агар бу муаммо зудлик билан ҳал этилмаса, мен жамоатчиликка мурожаат қилиб, Исроил масиҳий гуруҳларни ўз ҳудудида кўришни истамаслигини расман баён қиламан», — дейилади мактубда.

Элчига кўра, вазият сақланиб қолса, АҚШ томони Исроилга саёҳат қилувчи фуқаролар учун визо тартибини мураккаблаштириш чораларини кўриши мумкин.

Тергов ва сиёсий кескинлик

Хакабининг таъкидлашича, Исроилнинг Ички ишлар вазирлиги бир қатор инжилчи масиҳий ташкилотлар фаолияти юзасидан тергов бошлаган. Бу ташкилотлар кўп йиллар давомида Исроил билан яқин ҳамкорликда бўлган.

Элчи мактуб нусхаларини Исроил президенти Ицҳак Герцог, Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва ташқи ишлар вазири Гидеон Саарга ҳам юборган.

Киритилди: 18:22 18.07.2025. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!