Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етиб, 40 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етиб, 40 триллион доллардан ошди
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига таяниб оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, кўрсатилган санага давлат тузилмалари қўлидаги қарз ҳажми 32 триллион 265 миллиард доллардан ошган, ички ҳукумат қарзлари эса 7 триллион 781 миллиард долларга етган. Шундай қилиб, АҚШнинг умумий давлат қарзи 40 триллион 47 миллиард долларни ташкил этди. Қайд этиш жоизки, Қўшма Штатларнинг давлат қарзи миқдори бундан бор-йўғи беш ой олдин 39 триллион долларлик кўрсаткичидан ошган эди. АҚШ давлат қарзи 2022 йил бошида 30 триллион доллардан ошди. Мамлакатнинг давлат қарзи 5 йилдан камроқ вақт ичида 10 триллион долларга ошгани эътиборни тортади.
Киритилди: 14:15 20.08.2026. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!