Янги мудофаа доктринаси доирасида НАТО давлатлари қўлланиладиган учувчисиз қуролли самолётлар орқали Россиядан келаётган «ҳарбий таҳдид»нинг олдини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Welt am Sonntag газетаси АҚШнинг Европа ва Африкадаги армияси ҳамда НАТОнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Кристофер Донахю томонидан баён этилган концепцияга таяниб хабар берди.
«Донахю концепцияси учувчисиз самолётлар ва автоном қуролларга, шунингдек НАТОнинг шарқий чегараларида кўпроқ ва оғирроқ қуролларни жойлаштиришга ҳамда маълумот алмашинувида қуролли кучлар ўртасида яхшироқ мувофиқлаштиришга катта эътибор қаратади», — деб ёзади нашр.