Бугун 31 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Ямандаги вазиятнинг кескинлашувини муҳокама қилди

АҚШ Давлат котиби ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Ямандаги вазиятнинг кескинлашувини муҳокама қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Томми Пиготт ёзма баёнотида маълум қилинди.

Пиготтнинг сўзларига кўра, икки давлат ташқи ишлар вазирлари Яманда давом этаётган кескинлик ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таъсир кўрсатувчи масалаларни муҳокама қилган.

Саудия Арабистони аввалроқ БААни Яман ҳукумати талабларини бажаришга ва 24 соат ичида ўз қўшинларини республикадан олиб чиқиб кетишга чақирган эди. Шундан сўнг, БАА Мудофаа вазирлиги Яманда терроризмга қарши миссияларни бажараётган ўз кучлари сони қисқартирилганини эълон қилди. Амирлик расмийлари Саудия Арабистонининг СТС сепаратистларига қироллик чегаралари яқинида ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун босим ўтказганликлари ҳақидаги айбловларини ҳам рад этди.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!