"Қўшма Штатлар Россиянинг Сумига бугунги даҳшатли ракета ҳужуми қурбонларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Бу фожиа президент Трамп ва унинг маъмурияти нега бу урушни тугатиш ҳамда барқарор тинчликка эришиш учун кўп вақт ва куч сарфлаётгани ҳақидаги эслатма ҳисобланади", — деб ёзди Давлат департаменти раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Бундан ташқари, АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Сумига қилинган ҳужумни қоралади ва Россия "барча аҳлоқ чегараларини" бузиб ўтганини билдирди.