"Маълумотлар мавжуд. Уларни Давлат департаменти эмас, балки ушбу ташаббусни бошқарган шахслар назорат қилган. Биз маълумотлар ва веб-сайтни ким бошқараётганини биламиз ва улар мавжудлиги ҳамда ўчирилмаганига ишончимиз комил", — дея аниқлик киритди Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.
Аввалроқ The Washington Post нашри АҚШ ҳукумат томонидан молиялаштирилган мазкур ташаббус ёпилгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу дастур Россияга мажбуран олиб кетилган украиналик болалар ҳақида маълумотлар тўплаган.
Шу муносабат билан бир гуруҳ демократ сенаторлар АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва молия вазири Скотт Бессентга мурожаат қилиб, йиғилган маълумотлар батамом ўчириб юборилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.