Бугун 2 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти Исроилни огоҳлантирди

АҚШ Давлат департаменти Исроилни огоҳлантирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва Ишлар Агентлиги (UNRWA) фаолиятини тақиқловчи қонуннинг амалга оширилиши АҚШ сиёсати нуқтаи назаридан Исроил учун оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метью Миллер журналистлар билан ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қонуннинг амалга оширилиши Америка қонунлари ва сиёсатига мувофиқ оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Яқин кунларда биз Исроил ҳукумати билан улар буни қандай амалга оширишини муҳокама қиламиз. Қонун билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар бор ёки йўқлигини, бу ҳуқуқий муаммолар қандайдир таъсир қиладими ёки йўқлигини кўрамиз ва бу омилларнинг барчасини кўриб чиқамиз" - деди Миллер.

Киритилди: 09:48 30.10.2024. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!