Давлат департаменти Reuters агентлигига Европа давлатларига Украинага хавфсизлик кафолатларини таъминлаш учун қандай ресурслар ажратишга тайёрликлари, жумладан, потенциал ҳарбий контингентлар сони ҳақида саволлар юборилгани ҳақидаги маълумотни изоҳлади.
Америкалик расмийлар Вашингтон "Европа ҳамкорларидан мустаҳкам хавфсизлик тизимини яратишда етакчи рол ўйнашини кутаётгани ва уларнинг таклифларини кутаётгани" ҳақида очиқ баёнот берганини таъкидлади.
"Кучли ва мустақил Европа – бу уларнинг ҳам, бизнинг ҳам манфаатларимизга мос келади," — дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.