Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти америкалик дипломатларга бошқа давлатлардаги сайловлар юзасидан изоҳ беришни тақиқлади — Reuters

АҚШ Давлат департаменти америкалик дипломатларга бошқа давлатлардаги сайловлар юзасидан изоҳ беришни тақиқлади — Reuters

АҚШ давлат котиби Марко Рубио америкалик дипломатлардан бошқа давлатларда ўтаётган сайловларнинг шаффофлиги юзасидан фикр билдирмасликни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters нашри Давлат департаментининг журналистлар қўлига тушган ички ҳужжатига таяниб хабар бермоқда.

Бу амалиёт АҚШ дипломатиясида шаклланган чет элдаги эркин ва ҳалол сайловларни қўллаб-қувватлаш анъанасидан фарқ қилади.

17 июл куни Қўшма Штатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига юборилган ҳужжатда Давлат департаменти эндиликда бошқа давлатлардаги сайловлар билан боғлиқ баёнотлар ёки ижтимоий тармоқлардаги постларни эълон қилмаслигини билдирган. Фақат Вашингтоннинг ташқи сиёсий манфаатлари талаб қиладиган ҳолатлар истисно қилиниши мумкинлиги қўшимча қилинган.

"Агар бошқа давлатдаги сайловларга изоҳ бериш мақсадга мувофиқ бўлса, бизнинг хабарномамиз ғолиб чиққан номзодни табриклашга қаратилган, қисқа ва аниқ шаклда бўлиши лозим", дейилади “махфий” дея қайд этилган ҳужжатда.

Шунингдек, Давлат департаменти дипломатлардан сайлов жараёнининг адолатлилиги, ҳалоллиги, қонунийлиги ёки демократик қадриятлар билан боғлиқ ҳар қандай баёнотлардан тийилишларини сўраган.

"Cайловлар бўйича барча баёнотлар фақат Давлат департаментининг расмий вакиллари томонидан берилиши лозим, дипломатларга эса раҳбарият рухсатисиз ҳар қандай изоҳ бериш қатъиян тақиқланади", дея ёзмоқда Reuters.

Киритилди: 17:46 18.07.2025. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!