АҚШ ҳукумати бешта хорижий дипломатик ваколатхонасини, жумладан Канада, Япония ва Индонезиядаги консулликларини ёпиши мумкин.
"Reuters" агентлиги манбаларига таяниб хабар беришича, тегишли билдиришнома АҚШ Давлат департаменти томонидан АҚШ Конгрессига юборилган.
"Давлат департаменти Сент-Джорджес (Гренада), Нагоя (Япония), Медан (Индонезия), Дуала (Камерун) ва Виннипегдаги (Канада) ўз ваколатхоналарини ёпишни режалаштираётганини маълум қилди", — дейилади нашр ахборотида.