Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
АҚШ Конгресси Бюджет бюросининг прогнозига кўра, 4 июл куни Трамп томонидан имзоланган давлат харажатлари тўғрисидаги қонун 2034 йилгача тақчилликнинг 3,4 триллион долларга ошишига олиб келиши ва 10 миллионга яқин одамни тиббий суғуртасиз қолдириши мумкин.
Ҳужжатда 1 триллион доллардан ортиқ маблағни тежаш кўзда тутилган бўлса-да, режалаштирилган сарф-харажатлар бу суммадан ошиб кетди.