Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Буюк Британиядаги RAF Fairford авиабазасидан барча B-1 бомбардимончи самолётларини олиб чиқиб кетди

АҚШ Буюк Британиядаги RAF Fairford авиабазасидан барча B-1 бомбардимончи самолётларини олиб чиқиб кетди

Эрон томонидан ҳужум қилиш хавфи туфайли АҚШ Буюк Британиядаги RAF Fairford авиабазасидан барча B-1 бомбардимончи самолётларини олиб чиқиб кетди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашни хабар бермоқда.

«Фейрфорд Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари базасида жойлашган барча Америка бомбардимончи самолётлари АҚШдаги ўз базаларига кўчирилди» - деди Пентагон, аввалроқ ОАВда пайдо бўлган самолётларнинг кўчирилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб.

Баёнотда айтилишича, «тезкор хавфсизлик талаблари бизга куч ва воситаларимизнинг реал вақт режимида ҳаракатланишини тасдиқлаш имконини бермади»

Барча самолётлар АҚШдаги базаларга қайтарилди. Ушбу қарор полиция авиабаза яқинида беш нафар эркакни ушлаганидан ҳамда кейинчалик террорчилик ҳужумларини режалаштиришда гумон қилинган Буюк Британия ва Эрон фуқаросини ҳибсга олганидан бир ҳафта ўтиб қабул қилинди.

Киритилди: 22:04 05.10.2026. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!