АҚШ, Буюк Британия ва Австралия сув ости интернет-кабелларини ҳимоя қилиш учун сув ости дронларини ишлаб чиқиш бўйича янги лойиҳани эълон қилди деб хабар бермоқда The Guardian.
Ушбу лойиҳа ҳақида Сингапурдаги Shangri-La Dialogue саммитида эълон қилинди.
Австралия мудофаа вазири Ричард Марлз “денгиз туби жанг майдонига айланиб бораётганини”, сув ости инфратузилмасига қилинаётган ҳужумлар эса “мисли кўрилмаган даражада” содир бўлаётганини таъкидлади.
"Охирги 18 ой ичида биз ўта муҳим сув ости инфратузилмасига тарихда ҳали кўрилмаган миқёсдаги бир қатор ҳужумларни кўрдик", — деди у.