Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ бутун Донбасс ва Қримни Россияга тегишли ҳудуд сифатида тан олиши мумкин — Ахios

АҚШ бутун Донбасс ва Қримни Россияга тегишли ҳудуд сифатида тан олиши мумкин — Ахios

АҚШнинг янги тинчлик режаси Донецк вилоятининг тўлиқ равишда Россияга топширилишини, АҚШ томонидан Қрим ва Донбасснинг Россия ҳудуди сифатида расман тан олинишини, шунингдек Запороже ва Херсон вилоятларида фронт чизиғини ҳозирги ҳолатда музлатишни назарда тутади.

"Америкалик расмийларнинг фикрича, агар уруш давом этса, Украина бу ҳудудларни барибир йўқотади", деб ёзади Ахios.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти Донбасснинг Украина ихтиёрий равишда тарк этадиган ҳудудлари Россия назоратига ўтишини, аммо ушбу ҳудуд демилитаризация қилинган зонага айланишини таклиф қилмоқда.

Запороже ва Херсон вилоятларида жангни фронт чизиғида музлатиш, кейинчалик Россия томонидан Украинага баъзи ҳудудларни қайтариш истиқболи ҳам таклиф қилинган.

"АҚШ Қрим ва Донбассни Россия ҳудуди сифатида расман тан олишга тайёрлигини, бунга Европадаги иттифоқчилари номидан ҳам розилик беришини ваъда қилмоқда, аммо Вашингтон Украинани бунга мажбурламайди", дея қайд этади Ахios.

Бу имтиёзлар эвазига АҚШ Украина ва Европага хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда, аммо уларнинг аниқ мазмуни ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: Бугун 16:38. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!