АҚШ Буюк Британиянинг мудофаа соҳасига етарлича маблағ ажратмаётгани сабабли Лондонга босим ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Telegraph нашри расмий манбага таяниб хабар берди.
«АҚШ Буюк Британияга Фолкленд ороллари масаласида босим ўтказмоқда. Пентагон вакиллари Лондонни мудофаа харажатларини ошириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Акс ҳолда, Британия ороллар устидан суверенитетини ҳимоя қилишда АҚШ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлиши мумкин», — дейилади нашр хабарида.
Нашр манбасининг таъкидлашича, томонлар ўртасидаги муҳокамалар «очиқ ва кескин руҳда кечмоқда, ҳеч қандай вариант истисно қилинмаяпти».