Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди

Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода зудлик билан гуманитар оташкесимга чақирувчи резолюция лойиҳасига яна вето қўйди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши, Жазоир томонидан тақдим этилган Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилган, тинч аҳолига қаратилган барча ҳужумларни қоралаган ва мажбурий кўчирилишига қарши чиққан резолюция лойиҳасини овозга қўйди.

15 аъзодан иборат БМТ хавфсизлик кенгашида Буюк Британия бетараф қолди, АҚШ вето қўйди, 13 давлат эса ёқлаб овоз берди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд овоз беришдан олдин баёнот бериб, АҚШ Исроил, Ҳамас, Миср ва Қатар билан маҳбусларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини эслатди. Унинг таъкидлашича, агар бу борада келишувга эришилса, 6 ҳафталик пауза эълон қилинади.

Гринфилднинг айтишича, дипломатия вақт талаб этади ва ердаги воқеликларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва Жазоир резолюция лойиҳаси музокараларга салбий таъсир қилади.

АҚШнинг янги резолюция лойиҳасини тақдим этганини ифода этган Греэнфиелд, «Тўғри вақтда тўғри ишни қилайлик» деди.

Киритилди: 22:59 20.02.2024. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!