Washington Examiner маълумотига кўра, АҚШ блокадаси қайта жорий этилишидан олдинги 26 кун ичида Эрон 80 миллион баррелдан ортиқ нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилиб, тахминан 6 миллиард доллар даромад олган.
Шу билан бирга, қарийб 30 миллион баррел нефть омборларда блокланиб қолган. Блокада ҳудуди ичидаги сузувчи омборларда эса яна тахминан 60 миллион баррел нефтни сақлаш имконияти мавжуд.