Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
Агентликнинг бир неча манбаларига таяниб ёзишича, Трамп маъмурияти Беларус ҳукумати билан камида 100 нафар сиёсий маҳбусни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
"Трамп маъмуриятининг Беларус билан бу борадаги алоқалари Минскни Москванинг геосиёсий таъсир доирасидан чиқаришга қаратилган узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми ҳисобланади. Агар томонлар келишувга эриша олса, Беларусда бир вақтнинг ўзида энг кўп сондаги сиёсий маҳбуслар гуруҳи озод қилинади", дея ёзмоқда нашр.
Беларус жорий йилнинг сентябр ойида ҳам 52 нафар сиёсий маҳбусни озод этган эди. Ғарб ҳуқуқ ҳимоячилари баҳосига кўра, Беларусда 1000 дан ортиқ сиёсий маҳбус бор.