Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ айрим давлатлар билан савдони тўхтатиши мумкин — Трамп шарт қўйди

АҚШ айрим давлатлар билан савдони тўхтатиши мумкин — Трамп шарт қўйди

АҚШ Федерал резерв тизими асосий фоиз ставкасини пасайтирмаса, Вашингтон айрим давлатлар билан савдони тўхтатиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп X ижтимоий тармоғида ёзди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ "дунёдаги энг паст фоиз ставкасига эга бўлиши керак".

"Агар АҚШ айрим давлатларга катта савдо профицитига эга бўлиш имконини бермаганида ва биз буни дарҳол тўхтата олганимизда, улар энди молиявий элита ҳисобланмасди", — деди Трамп.

"Фоиз ставкасини пасайтиринг, акс ҳолда бизда савдо дефицити мавжуд бўлган давлатлар билан савдони тўхтатаман. Чунки АҚШ Олий суди бож тарифлари бўйича қабул қилган аҳмоқона ва жуда қимматга тушган қарорида президент бундай қилишга тўлиқ ҳақли эканини бир маънода тан олди. Бу бож тарифларидан ҳам яхшироқ", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 23:56 04.09.2026. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!