Қўшма Штатлар қуролли кучлари кўп жиҳатдан Хитой Халқ Республикаси армиясидан паст. Бу фикрни Миссисипи штатидан АҚШ сенатори Рожер Уикер билдирди.
АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар қўмитасида бўлиб ўтган тинглов чоғида Уикер Хитойда ҳарбий кучларнинг жадал суръатларда кучайишига эътибор қаратди.
“Пекин замонавий тарихдаги энг йирик ва энг тез ҳарбий салоҳиятни оширмоқда, бу кўп жиҳатдан бизнинг қуролли кучларимиздан ўзиб кетди”, — дея сенатор сўзларини келтиради манба.