Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ армияси вазири Дениел Дрисколл Россия ва Украина вакиллари билан учрашиш учун Абу-Дабига борди

АҚШ армияси вазири Дениел Дрисколл Россия ва Украина вакиллари билан учрашиш учун Абу-Дабига борди

Бу ҳақда CBS News ва Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг айтишича, Дрисколл кеча кундузи Россия делегасияси билан учрашган, навбатдаги музокаралар раунди эса бугунга режалаштирилган.

CBS News'га изоҳ берген америкалик мансабдорнинг сўзларига кўра, 25 ноябр куниги учрашув "тинчлик жараёнини муҳокама қилиш ва музокараларни тезлаштириш" учун ташкил этилган.

Financial Times манбасининг маълум қилишича, Украина томони ҳам ушбу учрашув ҳақида хабардор бўлган. Бундан ташқари, газета манбаларига кўра, Дрисколл Абу-Дабида Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) раҳбари Кирилл Буданов билан ҳам учрашув ўтказиши кутилаяпти.

Киритилди: 11:52 25.11.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!