Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ армияси Украинада дронлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганмоқда

АҚШ армияси Украинада дронлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганмоқда

АҚШ ҳарбийлари Украина можаросида дронлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганмоқда, деди Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп.

"Биз буни ўрганяпмиз... Бурчак остида, тезлик ва аниқлик билан тушаётган дронларни кўряпмиз," - деди у Оқ уй томонидан трансляция қилинган Вест-Пойнтдаги АҚШ Ҳарбий академияси битирувчилари олдидаги тантанали маросимда.

Америка етакчисининг айтишича, Вашингтон илгари бундай нарсани кўрмаган ва ҳозирда АҚШ ҳарбийлари Украинадаги можарода учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тажрибасини ўрганмоқда.

Трамп, шунингдек, ҳарбий касб жуда тез ўзгараётганини таъкидлади.

Киритилди: 06:38 25.05.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!