Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ армияси Полшага 4 минг нафардан ортиқ ҳарбийни юбориш режасини бекор қилди

АҚШ армияси Полшага 4 минг нафардан ортиқ ҳарбийни юбориш режасини бекор қилди

Бу ҳақда Defense News нашри армиядаги исми ошкор этилмаган мулозимга таяниб хабар бермоқда.

Май ойи бошида Stars and Stripes нашри Қўшма Штатлар армияси Полша ва NATO'нинг шарқий чегараси бўйлаб "бошқа ҳудудларга" тўрт мингга яқин ҳарбий хизматчини жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

"АҚШ армияси тўрт минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва тегишли техникага эга бўлган биринчи кавалерия дивизиясининг иккинчи зирҳли бригадасини Полшага юборишни бекор қилди", — дейилади нашр мақоласида.

Ҳозирги вақтда Полшада 10 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари бўлиб турибди.

Киритилди: Бугун 15:36. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!