Қўшма Штатлар Арманистон билан стратегик шериклик шартномасини имзолашни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментида маълум қилди.
"Ҳозирда бизда Арманистон билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши бўйича кўриб чиқиладиган ёки эълон қиладиган ҳеч нарса йўқ”, деди департамент.
Кеча матбуот анжуманида Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Арманистон ва АҚШ вакиллари стратегик шериклик тўғрисидаги ҳужжатни муҳокама қилиш учун учрашув тайёрлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида “стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олган” стратегик мулоқот мавжуд. Арманистон ТИВ раҳбарининг тафсилотларга тўхталмасдан, аввалги арман-америка келишувларида бундай ҳужжат имзоланиши кўзда тутилганини айтди.