Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ аэропортларидаги узилишларга нима сабаб бўлгани маълум қилинди

АҚШ аэропортларидаги узилишларга нима сабаб бўлгани маълум қилинди

АҚШ аэропортлари фаолиятида юзага келган жиддий узилишларга эски электр симларини алмаштириш жараёни сабаб бўлган.

Бу ҳақда РИА Новости АҚШ транспорт вазири Шон Даффига таяниб хабар берди.

Вазирнинг маълум қилишича, фавқулодда ҳолатга эскирган ускуналар сабаб бўлган.

"Пудратчи Федерал авиация бошқармасининг олисда жойлашган объектларидан бирида режали техник хизмат кўрсатиш ишларини олиб бораётган эди.

Жараён давомида эски мис симлар оптик толали кабелларга алмаштирилаётган бўлган. Мис симлар анча эскиргани сабабли алоқа линияси узилиб қолган бўлиши мумкин", — дея тушунтирди Шон Даффи.

Киритилди: 23:38 14.11.2026. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар