АҚШ Адлия вазирлиги миллиардер Жеффри Эпштейн ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган 1 миллиондан ортиқ ҳужжат қўлга киритилганини маълум қилди.
Вазирлик баёнотига кўра, ҳужжатлар ФБР ҳамда Нью-Йорк жанубий округи прокуратураси томонидан аниқланган ва Адлия вазирлигига топширилган. Ушбу материаллар Эпштейнга нисбатан қўзғатилган жинсий эксплуатация тармоғи бўйича иш доирасида ўрганилмоқда.
Жеффри Эпштейн қамоқхонада ўлик ҳолда топилган эди.