Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ 2025 йил охиригача Европадаги ҳарбийлари сонини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди

АҚШ 2025 йил охиригача Европадаги ҳарбийлари сонини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди

Бу ҳақида Reuters маьлум қилди.

Қўшма Штатларнинг NATO'даги доимий вакили Мэтю Уитакернинг айтишича, АҚШ алянснингнинг июн ойида Гаагада бўлиб ўтадиган саммитидан сўнг европалик иттифоқчилар билан Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласи бўйича музокараларни бошлайди.

"Барчаси тартибга солинади, биз бу масалада бошқа кечикишларга тоқат қилмаймиз. Биз фақат амалий натижаларни ишлаб чиқишимиз керак", – деди Уитакер Эстонияда ўтказилган хавфсизлик конференсиясидаги чиқишида.

Унинг айтишича, АҚШ қўшинларининг чиқарилиши NATO хавфсизлигига салбий таъсир қилмаслиги керак. Шу билан бирга, Вашингтон алянс сафида қолишини ва ўз мажбуриятларига содиқлигини таъкидлади.

"АҚШ NATO'ни тарк этиш ниятида эмас ва европалик ҳамкорлар Вашингтоннинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш режалари билан яхши таниш", – дея Уитакернинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Киритилди: 12:04 17.05.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!