Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ 1 августдан бошлаб савдо музокараларида натижага эришилмаётган давлатлар учун бож тўловларини қайта жорий этишни режалаштирмоқда

АҚШ 1 августдан бошлаб савдо музокараларида натижага эришилмаётган давлатлар учун бож тўловларини қайта жорий этишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Қўшма Штатлар молия вазири Скотт Бесcент маълум қилди.

У Трампнинг турли мамлакатларга расмий хатлар юборишни режалаштираётганини билдирди. Бесcентга кўра, гап АҚШ билан ижобий савдо алоқалари бўлмаган тахминан юзта давлат ҳақида кетмоқда.

"Ушбу хатларда агар музокараларда силжиш бўлмаса, 1 августдан бошлаб 2 апрелда эълон қилинган бож ставкалари даражаси қайта тикланиши ёзилади", — дея изоҳ берди вазир.

Шу билан бирга, Бесcент баъзи давлатлар билан музокаралар якунига яқинлашилаётганини таъкидлади. "Биз бир нечта келишувларга яқин турибмиз. Яқин кунларда бир қатор йирик шартномалар тўғрисида эълон қилиниши кутилмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 22:55 06.07.2025. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!