Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Apple Индонезияда смартфон сотиш учун расмий рухсат олди

Apple Индонезияда смартфон сотиш учун расмий рухсат олди

Америка технология гиганти Apple компаниясига Индонезияда iPhone 16 смартфонларини сотишга қайта рухсат берилди.

Хусусан, Apple дастурчилар академиясига 109 миллион доллар ва маҳаллий ишлаб чиқаришга 10 миллион доллар сармоя киритган бўлса-да, расмийлар бу маблағни етарли эмас деб тан олди. Натижада ҳукумат компаниядан камида 1 миллиард доллар сармоя талаб қилди.

Тақиқ киритилгандан сўнг, 283 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган мамлакатга бор-йўғи 9000 дона iPhone 16 етказиб берилди. Бу кўрсаткич йирик бозордан четда қолган Apple учун жиддий зарба бўлди.

Бироқ Apple охир-оқибат ҳукумат талабларини бажарди ва 1 миллиард доллар сармоя киритиш орқали бозорга қайтиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди компания ўз маҳсулотларини Индонезияда расман ва қонуний равишда сотиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида Индонезия ҳукумати инвестиция мажбуриятларини бажармагани учун Apple маҳсулотларини сотишни тақиқлаган эди.

Киритилди: 10:55 15.04.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!