Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аpple Европa Комиссияси билан ярим миллиард евролик жарима устида тортишмоқда

Аpple Европa Комиссияси билан ярим миллиард евролик жарима устида тортишмоқда

Apple компанияси Европа Комиссияси томонидан рақобат қоидаларини бузганлик учун белгиланган 500 миллион евролик жарима устида расмий апелляция берди. Бу ҳақда Politico нашри компания вакилига таянган ҳолда хабар берди.

Ушбу жарима Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун (DMA) доирасида қўлланган бўлиб, у технология гигантларига рақобатчиларга нисбатан устунлик берувчи амалиётларни тақиқлайди. Комиссиянинг фикрича, Apple ишлаб чиқувчиларнинг фойдаланувчилар билан эркин мулоқот қилишига тўсқинлик қилган ҳамда уларга ўзининг тўлов тизимларини мажбурий тарзда қўллашни юклатган.

Appleнинг расмий вакили Эмма Уилсон компания апелляция берганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, Европа Комиссиясининг талаблари “қонун доирасидан чиқиб кетади” ва App Store фаолият тамойилларига зид.

Apple ўз эътирозини қуйидагиларга қаратмоқда:

  • DMA қонунида “бошқарув” тушунчаси ҳаддан ташқари кенгайтирилган;

  • Энди унга реклама механизмлари, альтернатив тўлов тизимлари ва бошқа дўконларга ҳаволаларни мажбуран киритиш ҳам киради;

  • Компания бу ҳолат ишлаб чиқувчиларни чалғитиши ва фойдаланувчиларга зарар етказиши мумкинлигини айтмоқда.

Apple 26 июн куни App Store қоидаларига ўзгартиришлар киритишини эълон қилган эди. Ҳозирда Брюсселда бу ўзгаришлар DMA талабларига жавоб берадими-йўқми — деган савол кўриб чиқилмоқда. Агар етарли деб топилмаса, компанияга кундалик жарималар солиниши мумкин.

DMA — Европa Иттифоқининг йирик IT-корпорацияларининг монополистик устунликларига қарши курашишдаги асосий қуролидир. У Android, iOS ва бошқа платформаларда ўз хизматларига устуворлик беришни чеклайди.

Аввалроқ Google ҳам Android иши бўйича 4,1 миллиард ёевролик жарима устида шикоят қилган эди. Мутахассисларнинг баҳосича, компаниянинг ютиш имконияти кам.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!