Apple март ойининг охирги уч кунида Ҳиндистондан АҚШга iPhone ва бошқа гаджетлар ортилган бешта самолёт жўнатди. Бу орқали компания импорт тарифларининг жорий этилишидан олдин ўз захираларини кўпайтиришга интилди.
Бу ҳақда The Times of India газетаси Ҳиндистоннинг юқори лавозимли давлат амалдорига асосланиб хабар бермоқда.
Газетанинг манбалари шунингдек, Apple Хитойдан ҳам қурилмаларни фаол равишда харид қилганини маълум қилди. Улар: "Ҳиндистон, Хитой ва бошқа асосий ҳудудлардаги заводлар тарифлар ошишини кутиб, АҚШга маҳсулот етказиб берди," деб айтишмоқда.
Манбаларнинг айтишича, iPhone ва бошқа гаджетлар захирасини кўпайтириш компанияга маълум вақтгача уларнинг нархини оширмасдан туришга имкон беради. Rosenblatt Securities инвестиция компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, агар Apple бу қўшимча харажатларни тўлиқ харидорлар зиммасига юкласа, божларнинг ошиши туфайли АҚШда iPhone нархлари 43 фоизга кўтарилиши мумкин.