Англияда "Манчестер Сити"га қарши суд жараёни давом этмоқда.
Премьер-лиганинг сўнгги йиллардаги чемпионлари 115 та молиявий қоидабузарликда айбланмоқда. Бу масала қачон тугатилишини айтиш қийин. Агар "Манчестер Сити" айбдор деб топилса, тўртта йирик клуб "Манчестер Сити"дан товон пули талаб қилиши мумкин.
The Times нашри хабарига кўра, бу клублар "Арсенал", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"дир. Улар тўловларни талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган ҳолда ҳуқуқий билдиришнома топширдилар. Клублар "Манчестер Сити"нинг молиявий қонунбузарликлари туфайли молиявий жиҳатдан йўқотган деб ҳисобламоқда.