2002 йилда Бенямин Нетаняху АҚШ Конгрессида Қўшма Штатларни Ироқ билан урушга чақириб нутқ сўзлаган.
⭕️ Нетаняху: Саддам Ҳусайн ядро қуролини яратишга интилаётгани ва бунга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётгани шубҳасиз. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
⭕️ Қўшма Штатлар бу режимни йўқ қилиши керак, чунки Саддам ядровий қуролга эга бўлиб, бутун дунё хавфсизлигига таҳдид солади. Агар сиз Саддамни ағдариб ташласангиз, бу ҳаракатингиз минтақага катта ижобий таъсир кўрсатади.
⭕️ Нетаняху бир неча йиллардан буён Қўшма Штатларга таъсир ўтказиб, уни чексиз урушларга жалб қилмоқда ва Америка расмийлари ҳам уни бажонидил қўллаб-қувватламоқда.