Испания Суперкубоги финалида «Барселона» «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу жамоалар ўртасида Ла лиганинг биринчи давраида ўтказилган баҳсда «Барселона» «Реал» устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган эди.
Шундай қилиб, «Барселона» ўз тарихида биринчи марта «эл-класико»даги кетма-кет икки ўйинда 4 ёки ундан ортиқ гол уришга эришди.
"Реал" эса 1963 йилда шунга ўхшаш натижа қайд этган. Ўшанда «Реал» «Барселона»ни икки марта йирик ҳисобда мағлуб этган — 5:1 ва 4:0.