Бундестаг аъзоси Севим Дагделен АҚШ қўшинларини Германия ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирди . Бу ҳақда у Боннда бўлиб ўтган БСW федерал конгрессида маълум қилди , деб хабар беради “ТАСС” .
Унинг таъкидлашича, бу Германияда Америка қуролларини жойлаштиришга ҳам тегишли. Депутат Германияда Американинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарини жойлаштиришга қарши чиқди. Унинг сўзларига кўра, бу ракеталар "АҚШнинг ҳужум қуроли" ҳисобланади.