Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазода давом этаётган можаролар фонида исроил ва унинг иттифоқчиларини кескин танқид қилди.
Эрдўғон Истанбулда янги масжиднинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида "Ҳеч ким Салоҳиддин Айюбийнинг авлодларини сионистлар дарвозаси олдида қул қилиб қўя олмайди. Биз бунга йўл қўймаймиз" деди.
Эрдўғон, шунингдек, яна мусулмон дунёсини фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун бирлашишга, “адоласизлик ва зулм”га қарши туришга чақирди.