"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер Лигасида ўзига хос кўрсаткичга эришди.
The Touchline маълумотига кўра, норвегиялик футболчи энди АПЛда ўзи қарши ўйнаган барча 25 жамоа дарвозасини ишғол қилган. Бунга у "Сандерленд"га қарши учрашувда гол урганидан кейин эришди.
Холанд мазкур баҳснинг 81-дақиқасида рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Унинг голи "Манчестер Сити"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Норвегиялик форвард 2022 йил ёзидан буён "шаҳарликлар" сафида тўп тепмоқда. Шу давр мобайнида у Англия Премьер Лигасининг уч карра энг яхши тўпурари бўлишга ҳам улгурган.