Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон аниқланди

АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон аниқланди

Give Me Sport саҳифаларида Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши дарвозабонлар рейтинги эълон қилинди. Рейтингнинг биринчи поғонасидан "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель жой олди. Иккинчи ўринда "Челси"нинг собиқ футболчиси Петр Чех.

Учинчиси "Манчестер Юнайтед"нинг яна бир собиқ дарвозабони - Эдвин ван дер Сар бўлди. Тўртинчи поғонада Дэвид Симен, бешинчи ўринда эса "Ливерпуль"нинг амалдаги дарвозабони Алиссон жойлашди.

Ўнликдан кейинги ўринларни Девид де Хеа, Эдерсон, Йенс Леманн, Шей Гивен ва Брэд Фридель эгаллади.

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсуми одатдагидек август ойи ўрталарида старт олади.

Киритилди: 23:41 29.06.2025. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!