Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди

Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» учрашуви якунланди. Қизиқарли кечган баҳсда манкунианлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Уйин Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Матеус Кунья ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 14-дақиқада Беньямин Шешко «қизил иблислар»нинг иккинчи голини урди. Танаффусдан сўнг, 47-дақиқада Доминик Собослаи меҳмонлар ҳисобини қисқартирди. 56-дақиқада Коди Гакпо ҳисобни тенглаштирди. 77-дақиқада эса Кобби Майну манкунианларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 64 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Ливерпуль» эса 58 очко билан 4-поғонада бормоқда.

Келаси турда «Манчестер Юнайтед» 9 май куни сафарда «Сандерленд»га қарши ўйнайди. «Ливерпуль» эса шу куни ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига, 35-тур
3 май 2026 йил, якшанба.
«Манчестер Юнайтед» (Манчестер) — «Ливерпуль» (Ливерпуль) 3:2
Голлар: Кунья 6', Шешко 14' — Собослаи 47', Гакпо 56', Майну 77'

Киритилди: 23:52 03.05.2026. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!