Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни тор-мор этди, Ҳусановдан навбатдаги ишончли ўйин

АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни тор-мор этди, Ҳусановдан навбатдаги ишончли ўйин

«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 32-тури доирасида кечган баҳсда «Челси» устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида Нико О'Райли ҳисобни очди. 57-дақиқада Марк Гехи «шаҳарликлар»нинг устунлигини оширган бўлса, 68-дақиқада Жереми Доку мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди. Райан Шерки ушбу ўйинда иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» барча турнирларда кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 64 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 6 очко ортда қолмоқда, бироқ «шаҳарликлар»да захирада яна битта ўйин мавжуд.

«Челси» эса 48 очко билан Англия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

«ЧЕЛСИ» — «МАНЧЕСТЕР СИТИ» — 0:3

Голлар: Мэтт О`Райли 51 (0:1), Марк Геҳи 57 (0:2), Жереми Доку 68 (0:3).

«Челси»: Санчес, Кукурелья, Хато, Фофана, Гюсто (Ачимпонг, 88), Кайседо (Эссугу, 82), Сантос (Лавиа, 67), Педру Нету, Палмер, Эстеван (Гарначо, 67), Жоао Педро (Делап, 81).

«Манчестер Сити»: Доннарумма, О`Райли (Аит Нури, 64), Геҳи, Абдуқодир Хусанов, Матеус Нунес, Родри, Бернарду Силва (Ковачич, 81), Доку (Савио, 76), Райан Шерки (Фоден, 76), Антуан Семеньо, Эрлинг Холанн.

Огоҳлантиришлар: Эстеван (12), Кукурелья (54), Эссугу (90) — Семеньо (38).

Киритилди: 23:45 12.04.2026. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!