Эронга қарши операция давомида Исроил ва Қўшма Штатлар ядровий бомба яратилишининг олдини олди ва шу билан мавжудлик таҳдидини йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху видеомурожаатда эълон қилди.
"Операция ҳали тугамади, лекин биз аллақачон ишонч билан айта оламиз: биз тарихий муваффақиятга эришдик. Биз бу кампанияни Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга ва кунига юзлаб ракета ишлаб чиқариш қобилиятига жуда яқин бўлгани учун бошладик. Бизни қамраб олган иккита мавжудлик таҳдиди йўқ бўлиб кетиши керак эди", деб таъкидлади у.
Унинг қўшимча қилишича, Эронда ҳали ҳам олиб ташланиши керак бўлган бойитилган уран бор: "Ёки келишув орқали ёки бошқа йўллар билан".