Англия Премьер-лигасининг қолдирилган 31-тур учрашувида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди. Манчестер шаҳридаги «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада Антуан Семеньо томонидан очилди. 40-дақиқада Омар Мармуш «шаҳарликлар»нинг устунлигини оширди. Якуний нуқтани эса 84-дақиқада Савио қўйди.
Баҳсни асосий таркибда бошлаган Абдуқодир Ҳусанов ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди ва жамоаси сафида юқори балл олган футболчилардан бири бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» 36 та турдан сўнг 77 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 2 очко ортда қолмоқда. «Кристал Пэлас» эса 44 очко билан 15-поғонада қолди.
Англия — Премьер-лига, 31-тур
13 май 2026 йил. Манчестер. «Этиҳад» стадиони.
«Манчестер Сити» — «Кристал Пэлас» 3:0
Голлар: Семеньо 32, Мармуш 40, Савио 84.